Украинада ўтган президентлик сайловларининг расмий натижалари 20 январдан кечиктирмай эълон қилинади.

Украина Олий маҳкамаси бу ҳақда маълум қилди. Айни пайтда Олий маҳкама Виктор Янукович даъво аризасини кўриб чиқмоқда. Янукович қайта ўтказилган иккинчи давра қайта сайловларида сохтакорликларга йўл қўйилгани борасида судга арз қилган эди.