Россия Коммунистик партиясининг Давлат Думасидаги депутатлари ҳукумат истеъфосига эришишларини билдирмоқдалар.

Думадаги коммунистлар фракцияси етакчиси Сергей Решульскийнинг сешанба куни маълум қилишича, Михаил Фрадков бошчилигидаги ҳукумат аъзоларига ишончсизлик билдириш масласини овозга қўйишга тарафдор бўлган депутатлар имзоси йиғилмоқда. Қонун бўйича ташаббусни Думадаги 450 депуттатдан 90таси қўллаши лозим.
Коммунистларнинг бундай талаб билан чиқишларига мавжуд имтиёзларни пуллик компенсацияларга ўзгартириш ҳақидаги қонун ижросининг инқирозга учраши туртки бўлган. Айни қонун нафақа ёшидаги фуқароларнинг оммавий норозилигига сабаб бўлмоқда.