Хитой ҳукумати ўз фуқароларини Ироққа боришдан тийилишга чақирди.

Кеча ироқлик экстремистлар¸ агар расмий Пекин Хитой фуқароларига Ироқдаги америкаликлар билан хамкорлик қилишни ман этмаса, гаровга олинган саккиз нафар хитойлик қатл этилиши ҳақида тахдид қилган эдилар.
Ўз навбатида Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Ироқдаги дин уламоларига мурожаат қилиб¸ гаровга олинган саккиз хитойликнинг озод этилишида ёрдам беришни сўради.