Бугун Вашингтонда АҚШ Президенти Жорж Бушни иккинчи президентлик муддатига қасамёдга келтириш маросими бўлди.

АҚШ пойтахти Вашингтонда жиддий хавфсизлик чоралари кўрилган. Шаҳар бўйлаб бетон тўсиқлар, темир панжаралар ўрнатилган ҳамда канализация люклари сварка ёрдамида маҳкамлаб ташланган.
Полиция шаҳар марказидаги қарийб 100та кўчани беркитган. Атрофдаги уйларнинг томларига снайперлар жойлаштирилган ва кўчаларга портловчи моддаларни аниқловчи итлар чиқарилган.
Қасамёд маросими ва ундан кейинги Пенсилвания Авенюсида бўладиган парадга ярим миллион одамнинг тўпланиши кутилмоқда.
Қасамёд маросими давомида қатор намойишлар, жумладан урушга қарши намойишлар ўтказилиши кутилмоқда.
Кеча қасамёддан олдин ўтказиладиган маросимда Буш қасамёд маросимини миллат бирлиги куни, деб айтди.
“Мен миллатим ва бутун жаҳон билан гаплашишга тайёрман. Мен америкаликлар озодликни севиши ва бутун дунё озодликка эга бўлишга ҳақли”, - деди Буш
Буш қасамёд маросимида қиладиган чиқишида келажак тўрт йиллик муддати давомида амалга ошириладиган ишлар режасини маълум қилиши кутилмоқда.