30 январга белгиланган парламент сайловларига 10 кундан кам вақт қолганига қарамай Ироқда зўравонлик ҳаракатлари давом этмоқда.

Бугун Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги шиалар масжиди яқинида машинага ўрнатилган бомба портлагани оқибатида намозга келган камида 14 ироқлик нобуд бўлди 40 одам яраланди. Нобуд бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Айни пайтда, бугун тонг саҳарда Бағдодда ўтказилган операция пайтида америкалик бир аскар нобуд бўлди бошқаси яраланди.
Суннийлар яшайдиган Бағдод шимолидаги минтақада уюштирилган ҳужумлар натижасида ироқлик олти аскар ҳамда шартнома асосида ишлаётган уч киши нобуд бўлди.
Римда Италия ташқи ишлар вазирлиги Ироқда жанггарилар Италияга қарашли вертолётни ўққа тутгани оқибатида италиялик бир аскар нобуд бўлганини маълум қилди.