Европа Иттифоқи 30 январ куни Ироқда ўтиши кутилаётган сайловларга ўз кузатувчиларини юбормаслигини тасдиқлади

Европа Иттифоқи вакиласи Эмма Удвин бу борада изоҳ берар экан¸ шундай деди:
— Биз Ироқдаги сайловларга кузатувчиларимизни юбора олмаймиз. Ўйлайманки, сиз яхши тушунасиз, хавфсизлик борасидаги бугунги вазиятдан келиб чиққан ҳолда бундай қарорнинг қабул қилиниши табиий эди. Бирорта ҳам халқаро кузатувчи сайловларга бормайди, — деди Европа Иттифоқи вакиласи Эмма Удвин.

Айни пайтда¸ Эмма Удвинга кўра, Европа Иттифоқи Ироқдаги сайловларни ташкиллаштиришда молиявий кўмак кўрсатмоқда. Ана шу мақсадларга 31 миллион евро ажратилди. Бундан ташқари, бир гуруҳ европалик мутахассислар БМТ вакиллари билан бирга Ироқда сайлов комиссиялари ходимларини тайёрлаш билан шуғулланмоқда.