Ироқ ғарбида АҚШ ҳарбийларига қарашли вертолёт ҳалокатга учради

Ахборот агентликлари томонидан тарқатилган хабарларга кўра, ҳалокат оқибатида 30га яқин АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган. Аммо Пентагон ҳозирча бу маълумотларни тасдиқламади.
Бу борада тўхталган АКШ президенти Жорж Буш, жумладан¸ шундай деди:
— Мен мудофаа вазирлиги Ирокда вертолётнинг ҳалокатга учраши сабабларини аниқлаш максадида тергов олиб бораëтганидан хабарим бор. Ҳар сафар бизнинг аскарларнинг ҳалок бўлиши ўта ачинарли ҳолдир, — деди президент Буш.
Айни дамда коалиция ҳамда Ироқ хавфсизлик кучлари зиммасига 30 январ куни ўтиши кутилаётган умумхалқ сайловларда хавфсизликни таъминлаш вазифаси юклатилди.
Аммо сайлов комиссияси вакили Фарид Айярга кўра, хавфсизлик чоралари кучайтирилиши комендантлик соати жорий этилади дегани эмас:
— Сайлов пайтида мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш имконияти сақланиб қолади. Фақат автомобилда юриш таъқиқланувчи ҳудудлар аниқлаб берилади. Бор йўғи шу холос, ҳеч қандай комендантлик соати ёҳуд бошқа кўринишдаги чекловлар жорий этилмайди, — деди сайлов комиссияси вакили Фарид Айяр.