Россия Федерацияси Кенгаши имтиёзлар ўрнига пуллик компенсация жорий этиш ҳақидаги қонун туғдирган вазият юзасидан қарор лойиҳасини асос сифатида қабул қилди

Юқори палата вакиллари ҳукуматга нафақа миқдорини кўпайтиришни, пуллик компенсацияларни ҳар ойда индексация қилиб боришни ҳамда жамиятда пайдо бўлган кайфиятни барқарорлаштириш бўйича яна бир қатор қўшимча чораларни кўришни тавсия этмоқда.
Айни дамда бир қатор Россия шаҳарларида имтиёзларнинг бекор қилиниши юзасидан норозилик акциялари давом этмоқда. Бугун Санкт-Петербург ва Сахалинда шундақ оммавий норозилик акциялари бўлиб ўтди.