Россия президенти Владимир Путин ҳамда Сурия президенти Башар Асад ҳамкорлик ҳақидаги декларацияни имзоладилар.

Ҳужжатда халқаро террорчиликка қарши курашни фаоллаштириш зарурати эътироф этилган ва БМТнинг бу борадаги ўрни ўта муҳимлиги тасдиқланган.
Россия ва Сурия ўртасида ҳарбий соҳадаги алоқаларни ривожлантириш масаласи ҳам алоҳида мухокама этилди. Ҳамкорликнинг асоий қирралари сифатида энергетика, нефт ва газ қазиб олиш, металлургия ва бошқа сохалар таъкидлаб ўтилди.