Освенцим концлагеридаги маҳбуслар озод этилганининг 60 йиллигини нишонлаш учун Полшанинг Краков шаҳрига борган Украина Президенти Виктор Юшченко ёмон об-ҳаво сабабли Брюсселга режалаштирилган сафарини бекор қилди.

Бугун Украина раҳбарининг Европа Парламентида чиқиш қилиши кутилаётган эди. Юшченконинг Брюсселга сафаридан мақсад Украина ва Европа Иттифоқи алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.