Бугун Кондолиза Райс АҚШ Давлат Котиби лавозимида биринчи иш кунини бошлади.

Унинг номзодини Сенатнинг кўпчилик аъзолари тасдиқланганидан кейин, Оқ Уй маъмурияти бошлиғи Эндрю Кард чоршанба куни кечқурун Райсни қасамёдга келтирди. Кондолиза Райс сўнгги тўрт йил давомида АҚШ Президенти Жорж Бушнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.