Бугун Афғонистон полицияси мамлакатнинг Хилманд вилоятида содир бўлган қуролли тўқнашувда толиблар қўмондонларидан бири Мулла Муҳаммад Уллани отиб ўлдирди.

Хилманд ҳокими матбуот вакили Муҳаммад Валига кўра, Мулла Муҳаммад Улла ва унинг ўринбосари Мулла Муҳаммад Ғаффор Муса қала туманида мотоциклда кетаётган пайтда афғон полицияси уларни қўлга олишга уринган. Бунга жавобан толиблар қўмондонлари ўт очган. Натижада бир полициячи ҳам нобуд бўлган.
Айни пайтда, Хилманд вилоятидаги Афғонистон армияси аскарлари орасида жанжал чиққани натижасида отишма юз берган. Натижада олти аскар ўлган, олти нафари яраланган.