Британия Мудофаа вазирлиги Ироққа қўшимча 220 нафар ҳарбий жўнатилишини маълум қилди.

Улар Ироқ жанубидаги Ал-Мутанна вилоятидан 15 мартгача ўз ватанига қайтиб кетадиган Голландиянинг 600 ҳарбийси ўрнини эгаллайди. Ҳозир Ироқда Британиянинг тўққиз минг аскари бор.