Германия канцлери Герхард Шрёдер Эрон ядровий дастурига оид масала фақат тинч музокаралар йўли билан ҳал қилинмоғи лозимлигини билдирди

Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида чиқиш қилган Шрёдер минтқада яна бир ҳарбий низо келиб чиқишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга Германия канцлери Эрон дунё ҳамжамияти талабига риоя қилган ҳолда ядровий тадқиқотлардан воз кечишига умид билдирди.
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад эл-Барадей эса бу хусусда шундай деди:
— Эрон ядровий дастури масаласида ҳамон катта ҳавотирлар мавжуд. Шу боис бизнинг ишимиз ҳали ҳам муҳим бўлиб қолмоқда. Биз дунё жамоатчилигига Эрон ядровий дастури тинч характерга эгалиги ҳақида ишончли далилларни тавсия этмоғимиз лозим, — деди Эл-Барадей.