Бугун Япония футболчилари Қозоғистон терма жамоаси устидан 4 – 0 хисобида ғалаба қозонди.

Бу япониялик чарм тўп усталарининг Жахон кубоги саралаш ўйинлари доирасида Корея футболчиларига қарши майдонга тушишдан олдин режалаштирган икки ўртоқлик учрашувидан бири. Жаҳон кубоги финал ўйинларида қатнашиш учун, Европа давлатлари саралаш ўйинларида қатнашаётган Қозоғистон ўз гуруҳида Дания, Юнонистон, Туркия, Украина, Грузия ва Албаниядан кейин охирги ўринда турибди.