АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси Лора Кеннеди бугун Қирғизистон президенти Аскар Акаев билан учрашди.

Учрашув Бишкекда, ёпиқ эшиклар ортида ўтди. Қирғизистон президенти матбуот ҳизмати вакилларига кўра, томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ ва иқтисодий масалаларни мухокама қилганлар. Шунингдек, Қирғизистонда 27 феврал кунига белгиланган парламент сайлови масаласи ҳам мухокамалар марказида бўлган. Бу ҳақдаги тафсилотлар билан ҳам эшиттириш давомида танишасиз.