Британия Мудофаа вазирлиги якашанба куни Бағдод яқинида рўй берган авиаҳалокат оқибатида 10 нафар ҳарбий ҳизматчиси ҳалок бўлганини бугун тасдиқлади.

Юк ташувчи учқич Бағдоддан Балад шаҳридаги Америка ҳарбий базасига учиб кетаётган пайтда ҳалокатга учраган эди. Айни пайтда Ироқдаги "Ансар ал Ислом" деб аталувчи гуруҳ ушбу ҳалокат учун жавобгарликни зиммасига олди. Гуруҳ тарқатган баёнотда, учқични "Ансар ул Ислом" жанггарилари уриб туширганликлари даъво қилинади. Аммо ҳозирча, уларнинг бу даъвоси тўлиқ тасдиғини топмаган. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.