Эрон ўзининг ядровий дастури теварагидаги масалалар юзасидан Европа Иттифоқи билан ўтажак музокараларни тезлаштиришни талаб қилмоқда

Эрон вице-президенти Ғуломризо Оғазода Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича қўмитаси раиси Хавьер Солана билан Брюсселда ўтказган учрашувидан сўнг, шундай деди:
— Ҳозир бизнинг нуқтаи назарларимиз нимададир қарама-қарши чиқмоқда дейиш амримаҳол. Шунга қарамай, биз музокараларга жиддий ёндашмоқ лозим, дея ҳисоблаймиз, муҳими уни тезлаштирмоқ лозим. Мен музокаралар ўта нозик ва муҳим нуқтага келгани ҳақидаги фикрларни қўллайман. Эрон ядровий дастури ўта салмоқли ва халқаро аҳамият касб этувчи масаладир, — деди Эрон вице-президенти Оғазода.