Германия президенти Хорст Кёллер Исроилга ташриф буюрди

Ташриф икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 40 йиллиги муносабати билан амалга
оширилмоқда.
Германия президенти Холокост қурбонлари ҳотирасига тикланган Яд-Вашем ёдгорлигини зиёрат этиш, Исроил парламенти Кнессетда чиқиш қилиш ва Бош вазир Ариэл Шарон билан музокаралар ўтказиш ниятида.
Айрим исроиллик сиёсатчилар Кёллернинг Кнессетда немис тилида чиқиш қилишига қаршилик кўрсатмоқда.