Бугун Исроил вазирлар кабинети 900 фаластинлик маҳбусни озод қилиш ва Ғарбий соҳилдаги бир неча шаҳардан Исроил қўшинларини олиб чиқиш режасини маъқуллади.

Келаси ҳафта ичи 500 га яқин фаластинликнинг Исроил турмаларидан озод этилиши ва Жерико¸ Тулкарм¸ Байтулҳам¸ Қалқилия ва Рамаллоҳ шаҳарчаларидан Исроил қўшинларининг чиқиши кутилмоқда.
Мазкур қарор¸келаси ҳафта фаластинликлар билан Мисрда ўтказилажак олий даражали учрашув арафасида қабул қилинди.Ушбу учрашувда томонларнинг ўзаро сулҳ келишувини имзолашлари кутилмоқда.