Мамлакат халқи ва Конгрессига қилган йиллик маърузасида АҚШ президенти Жорж Буш¸ келаси тўрт йилга белгиланган режалари ҳақида гапирди.

Ўз нутқида Буш¸ Ироқ¸ Фаластин¸ Афғонистон ва Украинадаги сайловларни дунë бўйлаб демократия юриши дея¸ мақтади.
“Афғонистон хотин-қизларининг овоз бериши¸ фаластинликларнинг янги йўналиш танлашлари¸Украина халқининг эса президент сайлашдаги ўз демократик ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари замонамизнинг улуғ ютуқларидир.Биз озодлик тарихидаги улкан воқеаларга гувоҳ бўлаяпмиз ва келаси йиллар бу тарихга янги ютуқлар қўшажак”¸ - деди Буш.
Айни пайтда Америка раҳбари¸ Эронни дунëдаги терроризмни қўллаëтган етакчи давлат сифатида қоралади ва Теҳронни ўз ядровий дастурини тўхтатмаслик оқибатидан огоҳлантирди.
Бундай баëнот Эрон давлати ва халқини ҳақорат қилди¸ дер экан Эрон ташқи ишлар вазири Ҳамид Реза Осифий¸ асоссиз гапни айтиш орқали Буш дунë бўйлаб ўзини-ўзи обрўсизлантирди¸ деб қўшимча қилди.
Ўз нутқида Буш¸ Эрон ядровий дастурини тўхтатиш учун дипломатик усулларни ишга солиш фикрида қатъий эканини урғулади.
Буш маърузасида терроризм ҳомийси деб аталган Сурия ҳукумати ҳам¸бундай баëнот нотўғри маълумотга асосланганини билдирди.