Россия томонидан қўллаб-қувватланиладиган Чеченистон ҳукумати сепаратчилар раҳбари Аслан Масхадов ўт очишни тўхтатиш ҳақида буйруқ бергани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Чеченистон президенти Алу Алканов матбут котиби¸бу маълумотни жамоатчилик олдида олқиш олиш учун қилинган ва ишончга нолойиқ дея баҳолади.
Чечен сепаратчиларининг Интернетдаги сайти Кавказсентер.ком да тарқатилган баëнотда айтилишича¸ Масхадов яхши ният белгиси сифатида 14 январ куни ўт очмаслик ҳақидаги буйруққа қўл қўйган ва бу жараëн 22 февралга қадар давом этади. Сайтдаги маълумот¸ сепаратчилар раҳбарларидан бири Шомил Басаев ëрдамчиси баëнотига асосланади.
Айни пайтда¸ Басаевнинг ўзи¸ Таймс газетасининг ëзишича¸ Россия фуқаролари келаси қуролли ҳаракатларда ҳам нишон бўлиб қолажаганини айтган.
Россия президенти Масхадовни террорчи деб атаса-да¸ мустақил кузатувчилар уни сепаратчиларнинг мўътадил раҳбари сифатида эътироф этишади.