Рим папаси Иоанн Павел II-нинг соғлиги яхшиланмоқда

Ватикан вакили кардинал Хоакин Наварро-Вальснинг маълум қилишича:
— Хазрати Олияларнинг соғлиги яхшиланди. Папа Иоан Павел иккинчи мунтазам равишда овқат истеъмол қиляпти. Ўтказилган тиббий текширувлар ва ташхислар унинг аҳволи яхшилашиб бораётганини исботламоқда, — деди кардинал.
Ватикан радиосининг хабар беришича, якшанба куни Рим папаси касалхона ичидан видеоалока йўли билан диндорлар учун анъанавий мурожаатини қилиши эҳтимоли мавжуд.