Саудия Арабистони пойтахти Риёд шаҳрида терроризмга қарши кураш масаласига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

Тўрт кунлик мазкур анжуманда тахминан 50 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Анжуманда сўзга чиққан Саудия Арабистони валиаҳд шахзодаси Абдуллоҳ бин Абдул Азиз терроризм масаласида тезкор маълумот алмашиш халқаро маркази ташкил этишга чақирди. Айни пайтда, Шахзода Абдуллоҳ қуроллар ва наркотиклар контрабандаси ҳамда ноқонуний пулларни қонунийлаштирилишига қарши курашмасдан терроризмни енгиб бўлмаслигини айтди.