БМТнинг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича махсус вакили Чериф Бассиони Афғонистондаги хорижлик кучлар одамларга нисбатан қўпол муомалада бўлгани ва хатто уларни қийноққа солган бўлиши мумкинлигини айтди.

БМТ вакилига кўра, коалиция кучлари ҳеч қандай қонуний жараёнсиз одамларни қўлга олган, вақтинчалик ҳибсда сақлаган ва уларга қўпол муомалада бўлган. Бир ҳафтадан буён Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини ўрганаётган Бассиони сафари ҳақидаги ҳисоботи БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг март ойида бўладиган йиғилишига тақдим этилишини билдирди.