Кремл тарафдори бўлган Чеченистон Президенти Алу Алхонов чечен жангчилари қўмондони Шамил Басаев ўлгани ҳақидаги миш-мишларни на рад этишини ва на тасдиқлашини маълум қилди.

Грузиянинг исёнкор Абхазия республикаси хавфсизлик хизмати расмийларига асосланиб, Интерфакс ахборот агентлиги ўтган ҳафта тарқатган хабарга кўра, расмийлар Басаевнинг ўлгани ҳақида маълумот излаган.
Бу гаплар пайшанба куни Британиянинг 4-канали Басаев билан ўтказилган видеосуҳбатни намойиш этганидан кейин юзага чиқди. Видеолавҳа Басаевнинг сафдошлари томонидан охирги бир ой ичида суратга олингани тахмин қилинмоқда.