Эстония Ташқи ишлар вазирлигидан юздан ортиқ маҳфий ҳужжатлар ғойиб бўлди

Мамлакат Бош вазири Юхан Партс айни воқеа ўлароқ, Ташқи ишлар вазири Кристина Оюландга истеъфо беришни таклиф қилди. Оюланд бу таклифни рад этгач¸ Бош вазир мамлакат президенти Арнолд Рюйтельга мурожаат қилиб, Оюландни ўз вазифасидан озод этишни сўради.
Бу борадаги якуний хулоса уч кун ичида маълум қилинади.