Женевада Эрон ядровий дастури борасида ўтган музокаралар ҳеч қандай натижасиз якун топди

Бу Эрон, Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари иштирокидаги учинчи учрашув эди.
Расмий Эрон ўз ядровий дастури тинч аҳамиятга эгалигини айтмоқда. Аммо бир қатор бошқа давлатлар, шу жумладан АКШ
ҳам Эрон ядровий қурол устида иш олиб бораётганини таҳмин қилмокда.
Бугун Буюк Британия Бош вазири Тони Блэр Эронни халқаро террорчиликни қўллаб қувватлашда айблади.