Чечен сепаратчилари лидери Аслан Масхадовнинг декабрь ойи охирида ўғирлаб кетилган қариндошларидан бири Ножай-Юрт туман тергов изоляторида сақланмоқда, деб хабар қилди Озодлик мухбири маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларидан олинган маълумотга таяниб.

Тергов изолятори ходимига кўра, чеченлар лидери жиянининг эри Молид Агуев ноқонуний қуролли гуруҳ тузганликда айбланмоқда.