Ироқдан хабар қилинишича, келаси ҳафтадан бошлаб мамлакат чегаралари бир ҳафтага беркитилади.

Бугун расмийлар берган баёнотга кўра, чегаралар 17 февралдан 22 февралгача берк бўлади. Бу чора шу кунларда шиаларнинг Ашура байрами нишонланиши муносабати билан ироқликлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширлмоқда.
Ашура байрамини нишонлаш учун Ироқдаги шиаларнинг муқаддас шаҳарларида юз минглаб одамлар тўпланади.
Ўтган йили байрамни нишонлаш пайтида худкуш жанггарилар содир этган портлашлар оқибатида камида 180 киши ҳалок бўлганди.