Бугун эрталаб Париждаги театрлардан бирида портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида етти киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Қутқаурвчилар хизмати матбуот котиби Оливер Делпласе Империя Театрида содир бўлган портлашнинг сабаблари аниқланмаганини маълум қилди.
Делпласенинг айтишича, Парижнинг Елисей Боғлари яқинида жойлашаган театр биносига, айниқса биринчи ва иккинчаи қаватларига катта зарар етган.
Полиция портлаш юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.