Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харрозий расмий Теҳрон ўз ядровий дастури масаласида Европа Иттифоқи билан келишувга эришишига умид билдирди

Европа Иттифоқига раислик қилувчи Люксембург Бош вазири Жан-Клод Юнкер ҳам ҳудди шундай умид билдирди.
Харрозий бугун Люксембургга сафар билан борган ва Европа Иттифоқи раҳбарияти билан музокаралар ўтказмоқда. Европа Иттифоқи Эронни бойитилган уран ишлаб чиқариш дастуридан воз кечишга чақирмоқда.
АҚШга кўра¸ Эрон яширинча ядровий қурол яратмоқда. Эрон буни инкор этмоқда.