Исроил адлия вазирлигининг маълум қилишича¸бош вазир Ариэл Шароннинг ўғли Омри Шаронга отасининг сайлов кампанияси давомида ноқонуний пулларни қабул қилишлик ва бошқа айблар қўйилган.

Аммо бош вазирнинг бу жараëнга алоқадорлигини кўрсатувчи етарли далил бўлмагани боис¸унга расмий айблов қўйилмаган.
Омри Шарон парламент депутати ва шу боис энди прокурорлар Кнессетни уни депутат дахлсизлигидан маҳрум қилишга кўндириши лозим. Фақат шундан кейингина у қўйилаëтган айб бўйича судга тортилиши мумкин.