Германия парламенти бугун ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўрнатилган виза қоидалари мамлакатга жиноятчи ва фоҳишабозликка зўрланган аëлларнинг кириб келишини рағбатлантирганига оид айбловни кўриб чиқишни бошлади.

Мухолифатдаги консерваторлар Германия дипломатларини ташқи ишлар вазирлиги 2000 йили берган сиëсий йўлланмага асосланиб¸ шарқий Европа¸хусусан Украинада зарур текширувларсиз виза берганликда айбламоқда.
Ташқи ишлар вазири Йошка Фишер виза қоидалари учун сиëсий жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Парламент тергов қўмитаси олдида гувоҳлар ва ташқи ишлар вазирининг кўрсатма бериши кутилмоқда.