Грузия парламентининг бугунги фавқулодда мажлисида президент Саакашвили томонидан бош вазирликка кўрсатилган молия вазири Зураб Ногайдели номзоди тасдиқланди.

Ногайдели 3 феврал куни газдан заҳарланиб ўлган Зураб Жвания ўрнини эгаллади.
Саакашвили Жвания ҳукумати бошлаган йўналишни давом эттириш учун айнан Ногайделини бош вазирликка танлаганини билдирди.
Парламент йиғилишида конститутцияга ўзгартиш киритиш¸хусусан парламент депутатлари сонини қисқартириш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.