Қирғизистондаги «Кел-Кел» ёшлар ҳаракати етакчиси маҳкамага тортилди

Бугун Қирғизистоннинг “Кел-кел” ёшлар ҳаракати етакчиси Алишер Мамасолиев рухсат этилмаган намойиш ўтказгани учун маҳкамага тортилди.
Мамасолиевнинг маҳкамага тортилишига намойиш ўтказилган жойда гуллар савдоси билан шуғулланувчи аёлнинг даъво аризаси сабаб бўлди. Аёлга кўра, рухсат этилмаган намойиш ўтказиш билан “Кел-Кел”чилар унинг савдосига зарар етказган.
Суд даъво аризасини кўриб чиққач¸ Мамасолиевни 500сом¸ яъни 13 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди.