Совуқ об-ҳаво ва турли касалликлар туфайли Афғонистонда сўнгги ҳафталар ичида 130га яқин бола нобуд бўлди.

Бу ҳақда бугун мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Амин Фотимий маълум қилди. Вазирга кўра, ночор қолган ота-оналар ўпка шамоллаши, қизамиқ ва кўкйўтал билан хасталанган фарзандлари оғриғини камайтириш мақсадида уларга наркотиклар бермоқда.
Жума куни Католик ёрдам хизмати халқаро хайрия ташкилоти сўнгги икки ҳафта давомида биргина Гўр вилоятида бир мингдан ортиқ бола совуқдан ўлган бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.