АҚШ Президенти Жорж Буш бугун Европага сафарини бошлади.

Жорж Бушнинг Брюсселдаги Европа Иттифоқи ва НАТО институтларига ташриф буюриши кутилмоқда. Келаси ҳафтада Буш Россия президенти Владимир Путин билан Словакия пойтахти Братиславада учрашади.
Душанба куни Жорж Буш Брюсселда трансатлантик алоқалар борасида маъруза қилади, ундан сўнг эса Франция Президенти Жак Ширак билан тушлик қилади.
Дипломатларнинг фикрича, Европа Иттифоқи Бушни Яқин Шарқ масаласи бўйича прогрессив чоралар кўришга чақиради. Шунингдек кун тартибида Ироқдаги вазият ҳамда Эроннинг ядровий дастурига оид масалалар ҳам бўлади.