Исроил 500 фаластинлик маҳбусни озод қилди.

Мазкур чора Исроил ва Фаластин ўратсида тикланган тинчлик ўрнатиш жараёнининг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.
Исроил ҳарбий полицияси бошлиғи Микки Барел маҳбусларнинг озод этилгани ҳақида эълон қилди.
“Ҳарбий полиция 500 маҳбусни Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги бешта текширув пунктида озод этди. Барча тайёргарликлар муваффақиятли амалга оширилди. Ундан олдин Қизил Хоч вакиллари маҳбуслар билан Кетциот қамоқхонасида учрашди”, - деди ҳарбий полиция вакили.
Собиқ маҳбуслар текширув пунктларига автобусларда олиб келиниб, Фаластин расмийларига топширилди.
Маҳбуслар Исроил ҳукумати Бош вазир Ариэл Шароннинг Ғазодан ҳамда Ғарбий Соҳилнинг баъзи ҳудудларидан яҳудий аҳоли пунктларини олиб чиқиш режасини маъқуллаганидан бир кун ўтиб озод этилди.