Москванинг Федеративная шох кўчасида жойлашган турар уйларнинг бирида кучли портлаш содир бўлди

Портлаш оқибатида бир кишининг нобуд бўлгани, яна бир кишининг эса жароҳат олгани айтилмоқда.
«Интерфакс» ахборот агентлигининг хабар беришича, турар уйдаги хонадонларнинг бирида граната портлаган. Ҳозир воқеа жойида тезкор тергов ишлари ўтказилмоқда.