Эрон жануби-шарқида юз берган ер силкиниши оқибатида 270 киши нобуд бўлди, 500га яқини жароҳатланди

Ер силкиниши қурбонларининг сони яна ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Тўхтовсиз ёғаётган ёмғир туфайли қутқариш ишлари анча қийин кечмоқда.
Зизила эпицентри Керман вилоятининг Заранд шаҳри ёнида бўлгани айтилмоқда.
2003 йилда ҳудди шу минтақада юз берган ер силкиниши оқибатида қадимий Бам шаҳри буткул вайрон бўлган эди. Ўшанда 26 минг киши нобуд бўлганди.