Кеча Қозоғистоннинг Аттерау шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида 400 нафар қозоқ ва турк ишчилари ўртасида муштлашув содир бўлди.

Воқеа натижасида бир неча киши жароҳатланди ва ҳибсга олинди.
Расмийларнинг маълум қилишича, можаро қозоқ ва турк ишчиси ўртасида бўлиб ўтган жанжал ва қозоқнинг бир мушт ейишидан бошланган.
Шундан сўнг тахминан 250 нафар қозоқ ва 150 турк ишчилари ўртасида муштлашув бошланиб кетган.
Муштлашаётганлар темир арматура ва ғиштларни ҳам ишга солгани айтилмоқда.
Муштлашув завод маъмурияти чақирган полиция аралашганидан сўнг тўхтаган.
Полиция воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда ҳамда уч нафар Туркия фуқароси ҳибсга олинганини маълум қилган.