Қирғизистонда минглаб одамлар иштирокидаги норозилик намойишлари давом этмоқда.

Намойишчилар келаси якшанба куни бўладиган парламент сайловларида мухолиф номзодларнинг қатнашиш имконидан махрум этилишига норозилик билдирмоқда.
Мамлакат шарқидаги Норин вилояти Қўчқор туманидан ўтадиган Бишкек-Тўруғарт йўл трассаси ҳали ҳам тўсиқлигича қолмоқда.
5 мингга яқин намойиш мухолифатнинг икки номзодига сайловларда қатнашиш имкони берилишини талаб қилмоқда. Шу ҳафта бошида суд бу номзодларни сайловда қатнашиш ҳақидан
махрум этган эди.
Бугун Олий суд бу икки мухолфатчининг номзодлар рўйҳатидан чиқарилиши ҳақидаги суд қарорини кўриб чиқишни бошлади.
Иссиқ Кўл вилоятининг Тўнг тумани ҳокимлиги олдида 2 мингга яқин киши норозилик намойишида қатнашмоқда. Улар мухолифат вакилининг номзодлар рўйҳатига қайта киритилишини талаб қилмоқда.
Бугун Тиуп туманида охирги икки кун давомида йўлни тўсиб турган намойишчилар, Марказий сайлов комиссияси яна бир мухолифат номзодининг сайловда қатнашиш ҳуқуқини тиклаганидан сўнг, йўл трассасини очди.