АҚШ Сенати Америка ва Россия ўртасида эришилган янги келишувларни олқишлади

Сенат томонидан айниқса маъқулланган келишув бу ядровий технологияларни тарқатмаслик ҳақидаги келишувдир.
Братиславада пайшанба куни ўтган учрашув пайтида¸ Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ президенти Жорж Буш Россия атом объектларидаги хавфсизлик тизимларини замонавийлаштириш ҳамда ядровий ёқилги тарқалиши эҳтимолини бартараф этиш борасидаги келишувга эришди.
Шу билан бирга кўчма ракеталар назорати масаласида ҳам алоҳида келишув имзоланди.