Уч нафар милиция, икки нафар Солиқ бошқармаси ва бир нафар Миллий хавфсизлик хизмати ходими Ўзбекистон ҳарбий суди ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, судланувчилар фуқаролар ёнига наркотиклар ташлаб, сохта айбловлар асосида қамоққа олган. Айни усул билан, Миллий хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, 13 фуқаро турли муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Айни жиноят иши учун судланувчилар, яъни уч нафар милиция, икки нафар Солик бошқармаси ва бир нафар Миллий хавфсизлик хизмати ходими 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилди.
Миллий хавфсизлик хизматининг маълум килишича, қалбаки айблар билан озодликдан маҳрум килинган 13 фукаро эса озод этилди.