Муҳаммад Эл-Барадей Шимолий Кореянинг ўз ядровий қуролни қўлга киритгани ҳақидаги баёноти жиддий масала эканини қайд этди.

Эл-Барадей Шимолий Кореянинг баёноти жиддий хавфсизлик масаласи билан боғлиқлиги ва тезкор дипломатик чоралар талаб этишини айтди.
Шу ойнинг бошида расмий Пхенян ядровий қуролни қўлга киритгани ва Шимолий Корея ядровий дастури борасидаги халқаро музокаралрда иштирок этишдан бош тортиши ҳақида эълон қилган эди.
Пхенян расмий Вашингтон Шимолий Кореяга нисбатан самимиятлик кўрсатсагина Жанубий Корея, Хитой, Россия, Япония ва Америка Қўшма Штатлари билан олиб борилаётган музокараларга қайтишини билдирган.