Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Эрон ядровий дастури бўйича ўтказилаётган текшириувлар давом этаётганини маълум қилди.

Шунингдек агентлик Эронни тергов олиб бораётган мутахассислар билан ҳамкорлик қилишга чақирди.
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Эл-Барадей агентликка аъзо 35 мамлакат иштирокида Ванеда бўлиб ўтадиган йиғилишдан олдин баёнот берди. Мазкур йиғилишда Эроннинг ядровий дастури муҳокама этилади.
Эл-Барадей Эрон агентлик кузатувчиларига маълумотларни тақдим этишда фаолроқ ҳаракат қилиши кераклигини қайд этди. Шунда олиб борилаётган тергов ишлари тезроқ ўз ниҳоясига етиши мумкин, деди агентлик раҳбари.
Эрон АҚШнинг яширин тарзда ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринганлик тўғрисидаги айбловларини рад этиб келмоқда.