Ироқнинг Ҳилла шаҳарчасида ҳудкуш шахс содир этган портлаш оқибатида камида 105 киши қурбон бўлди.

Ироқ расмийларининг маълум қилишича, портлаш натижасида яна камида 130 киши жароҳатланган.
Мазкур портлаш Ироқда охирги бир йил ичида энг кўп талофатларга олиб келган хужум сифатида баҳоланмоқда. Воқеада асосан давлат ишига жойлашиш истагида бўлган ироқликлар ҳалок бўлган. Улар Ҳилладаги тиббий марказ олдида керакли ҳужжатларни расмийлатириш мақсадида навбатда турган пайтда ҳудкуш кимса бошқарган машина портлаган.
Тиббий марказ шаҳарчадаги бозор яқинида жойлашгани учун у ерга бозор қилгани келганлар орасида ҳам қурбонлар борлиги хабар қилинмоқда.