Хитойда ажрашаётган оилалар сони ўтган йилда 21 фоизга кўпайди.

“Чайна Дейли” газетаси хабарига кўра, бунга турмуш ўртоғидан ажрашишни хоҳлаган фуқаролар аввал иш жойидаги раҳбаридан рухсат олиши кераклиги бекор қилингани сабаб бўлган. Газетанинг яна ёзишича, 2004 йилда Хитойда бир миллион 600 минг оила ажрашган.