БМТнинг наркотикларни назорат қилиш халқаро кенгаши бугун ўзининг йиллик ҳисоботини эълон қилди.

Кенгаш раҳбари Павел Пахтанинг Озодлик радиосига айтишича, Афғонистонда тайёрланган наркотик моддалар контрабандаси Марказий Осиё республикаларига йил сайин кўпроқ зарар етказмоқда:
“Биздаги маълумотларга кўра, Афғонистонда тайёрланган героин ва бошқа турдаги наркотик моддаларнинг тахминан учдан бир қисми Марказий Осиё республикалари орқали яширинча ташилмоқда”, – деди БМТ расмийси.
Павел Пахтага кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистонда гиёҳвандлар сони кўпайган. Айни пайтда, яширинча ташилаётган наркотик моддаларни қўлга олиш ва мусодара қилиш ҳоллари ҳам тез-тез кузатилмоқда.